Линклар

Келин-куёв тўй куни отилди


Туркия жануб-шарқида тўй маросими чоғида қуролли шахслар томонидан содир этилган ҳужумда камида 44 киши нобуд бўлди.

Воқеа Туркиянинг асосан курдлар истиқомат қилувчи Мардин шаҳри яқинидаги қишлоқлардан бирида содир бўлди.

Гувоҳларнинг айтишича, ниқоб кийган шахслар тўйхонага бостириб кириб, одамларга қарата автоматлардан ўқ узган, граната билан ҳужум қилган. Нобуд бўлганларнинг аксарини аёллар ва ёш болалар ташкил этади¸ улар орасида келин-куёв ҳам бор.

Айни пайтда Туркия расмийлари ушбу ҳужумга алоқадорликда гумон қилинган саккиз шахс ҳибсга олинганини билдирди. Расмийларга кўра, бугунги воқеага икки оила ўртасида юзага чиққан адоват сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG