Линклар

logo-print

Ҳақиқатга "яқинроқ"лар жазоланди

  • Садриддин Ашур

Фермер ҳаëт-мамоти сувга боғлиқ Ўзбекистонда ҳокимларнинг сув бошига ўз одамларини қўйиши одатий ҳолга айланган.

Фермер ҳаëт-мамоти сувга боғлиқ Ўзбекистонда ҳокимларнинг сув бошига ўз одамларини қўйиши одатий ҳолга айланган.

Жиззах вилоятининг Арнасой тумани ҳокими сувдан фойдаланиш уюшмалари раҳбарларидан бир нечтасини ишдан бўшатди. Ишдан бўшатилганларга кўра¸ уларнинг бор айби оддий фермерни ҳимоя қилгани.

Арнасой туманидаги “Бухоро” сувдан фойдаланиш уюшмаси раҳбари Оязимхон Хидированинг Озодликка айтишича, унинг ишдан бўшатилишига ҳеч қандай асос йўқ эди.

- Биз ишлаб-ишлаб нонини булар ейдими¸ дедим. “Тур¸ йўқол чиқиб кет. Сен бугундан бошлаб оддий фермерсан. Сен ишдан бўшадинг” деяптида¸ ўзи туман ҳокимлигидан бўшаб кетган Олмос деган одамни шартта ўрнимга директор қилиб қўяяпти.

Фермерлар "гапирамиз" деса¸ “Эътирозга ўрин йўқ. Сенлар билан гаплашмайман. Шунга бўйсунишга мажбурсан. Бугундан бошлаб Олмос сенга директор” деяпти.

Менга айбдорсан ҳам демаяптида¸ мени шартта ишдан бўшатиб¸ “Бор қаëққа борсанг бор. Прокуратурага борсанг¸ жавобингни бериб ўтираверасан. Жавобгарликни бўйнингга оласан” деб ишдан бўшатиб юборди¸ дейди Оязимхон Хидирова.

Хўш, сизнинг қайси фаолиятингиз туман ҳокими Файзулло Салоҳиддиновга ёқмай қолди, сўраймиз Оязимхон Хидировадан:

- Менинг уларга ëқмаган фаолиятим бўлаëтган воқеаларни очиқ-ойдин шартта-шартта бетига айтиб қўяëтганим. Фермерларни ҳимоя қилганим учун¸ фермерларни “гўшт” қилмаганим учун¸ “Уларнинг айби нима?” деб талаб қилганим ëқмаган¸ дейди Оязимхон Хидирова.

Гапнинг рости, фермерларни “гўшт” қилиб олиб келиб берасан, деганингизни тушунмадик, сўраймиз яна уюшма раҳбаридан:

- “Гўшт” қилиб олиб келиб берасан дегани “Менга қизиғи йўқ. Ҳар совхоздан иккитадан фермер ëпилиши керак” дегани.

Мен “Ака¸ дабдаласи чиқиб кетган фермерларни қўшиб бердик. Оптималлаштириш деб режани бажармаган фермерларни ëпдик. Булар ишлаб қўйган. Энди буларни ëпиб¸ ўрнига кимни қўймоқчимиз? Мен олиб келмайман. Буларнинг бола-чақаси бор. Буларнинг орқасидан водийдан¸ Тошкентдан келган ишчилари бор.

Ўзимизнинг совхознинг ишчиларнинг ҳаммаси бошқа вилоятларга¸ республикаларга ишлагани кетиб қолган бўлса. Шулар келиб ғаллани ғалла қилаяпти. Нақд пулга ерини ҳайдатиб¸ пахта экаëтган бўлса. Худонинг берган офати бўлса ҳам¸ ҳаракат қилишаяпти.

Ëмғир ëғиб ëтипти. Нима қилиши керак булар энди? Қўлидан келганча ишлаяптику булар. Ëзсам аризани мен ëзаман¸ улар ариза ëзмайди” дедим¸ дейди Оязимхон Хидирова.

Унинг сўзларига кўра, туман ҳокимининг ноқонуний ишлари жуда кўп. Фермерларга томорқа учун берилган ерларга нима экилганлигини текшириб юради, янги экинларни ноқонуний деб ҳайдаттириб ташлайди. Бироқ¸ унга тегишли одамларнинг ерларига эса ҳеч ким тегинишга ботинолмайди.

Оязимхон Хидирова ҳокимнинг бу ноқонуний ҳаркатлари устидан етарлича далил ва ҳужжатлар тўплаганини айтади:

- Тўғри¸ далил тўплашга тўпладим. Қандай қалбаки иш қилишларининг барини ëзиб юрдим. Нима мен уни ҳеч кимга бера олмайманми? Беришга мажбурман. Мени ишдан бўшатиб юборишларини билиб туриб шу нарсаларни тўпладим.

Бу ерда гапирсам “Қўлингдан келганини қил” дейди. Прокурор “Сен ариза ëзиб ишдан бўшаб кетдинг. Агар у ëқ бу ëққа чиқиб айтадиган бўлсангиз¸ сизни суд қилдириб қаматамизда¸ сизнинг ГАИ га ўқиëтган болангиз ўқишдан ҳайдалиб кетади” деди¸ дейди Оязимхон Хидирова.

“Самарқанд” сувдан фойдаланиш уюшмаси раҳбари Ислом Дўстматов ҳам ҳокимнинг қаҳрига учраганлардан бири.

- Хўжаликда 31 йилдан бери яшаб келаман. Ҳоким менга харажатим учун бир сўм бергани йўқ. Мен ҳар ойга бензинга 900 минг сўм харажат қилиб ғалласини экдим. Ўтган йил раҳбарлар сувдан фойдаланиш уюшмасининг томорқасини сотиб кетди¸ лекин менга бир сўм бергани йўқ.

Энди мана бугун ғаллани экиб ҳаммасини тайëрлаб бўлгандан кейин бизни ишдан бўшатиб¸ қамалиб чиққан¸ давлатга жуда катта миқдорда зарар етказган одамларни ўрнимизга қўйиб қўяяпти. Чунки улар тумандагиларга пул йиғиб берадида.

Ҳар бир сувдан фойдаланиш уюшмасига 20-30 гектардан ер берган бўлса¸ мен ҳали бир сўтик ерига ҳам нарса экканим йўқ. Лекин 5-10 гектарлаб плëнка тагига қовун экиб олган бойвачча фермерлар бор. Камбағалларникини ҳайдаб ташлаяпти¸ уларники эса турибди.

Пахтани ҳам камбағалларга босиб бераяпти. Банкда қанча ўйин қилган¸ нефтда қанча ўйин қилган¸ ҳаммасига жавоб бериши керакку улар¸ дейди Ислом Дўстматов.

Унинг сўзларига кўра, фермер уюшмалари раҳбарларининг ишдан бўшатилиши сабаблари энг аввало ҳокимнинг шахсий манфаатлари билан боғлиқ:

- Бўшатишга ҳеч қандай асос йўқ. 500 гектар ерга шоли экилиши керак¸ ҳоким буни ейиши керак. Биз эса бунга тўғаноқмиз.

Биз ҳақиқатга сал яқинроқ юрадиган одаммиз. Уларнинг ейишига йўл қўймаймиз. Шунинг учун бу ерга уларнинг ўзларининг одамлари керак¸ дейди Ислом Дўстматов.

Ҳозирги ҳокимларнинг бирортаси ҳам деҳқоннинг, халқнинг манфаатини ўйламайди, улар деҳқоннинг оғир меҳнатини сариқ чақачалик қадрламайдилар, дейди Ислом Дўстматов.

Биз уюшма раҳбарларининг бу эътирозларига муносабат олиш мақсадида туман ҳокими Файзулло Салоҳиддинов билан телефон орқали боғландик:

Озодлик: Бизга бир-иккита фермерлар мурожаат қилди. Биз улар билан интервью қилдик. Энди шуларнинг гапларига..

Файзулло Салоҳиддинов: Йиғилишда эдим. Сал кейинроқ гаплашайлик.

Озодлик: Кейин қачон?

- Ярим соатларда тугатаман¸ деди Файзулло Салоҳиддинов:

Шундан сўнг ярим соатдан кейин ҳам ва ундан кейин қилган қўнғироқларимизни ҳоким жаноблари ўчириб қўяверди.

Яна Арнасой туман ҳокимиятига телефон қилиб, ҳоким ёрдамчиси Жаҳонгир Носиров билан боғландик. Ундан бу уюшмалар раҳбарлари нима сабабдан ишдан бўшатилгани ҳақида сўрадик:

- Ишни вақтида олиб бормайди. Йиғилишга келмайди. Ҳокимнинг топшириғи инобатсиз қолиб кетгандан кейин ҳоким¸ албатта¸ қўл остидаги ходимини бўшатадику¸ дейди ҳоким ёрдамчиси Жаҳонгир Носиров.
XS
SM
MD
LG