Линклар

logo-print

АҚШ Мудофаа вазири Яқин Шарқда


АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс расмий Теҳрондан ижобий жавоб бўлмаётганига қарамай Вашингтон Эрон билан дипломатик алоқаларни йўлга қўйиш уринишларини давом эттиражагини билдирди.

Қоҳирада Миср президенти Ҳусни Муборак билан ўтказилган учрашувдан сўнг Роберт Гейтс АҚШ ва Эрон ўртасида қандайдир савдолашув бўлаётгани борасидаги ташвишларга ўрин йўқлигини таъкидлади.

- АҚШ минтақадаги узоқ муддатли ҳамкорларини тарк этмайди, дея қўшимча қилди Пентагон раҳбари.

Мисрдан сўнг Роберт Гейтс Саудия Арабистонига боришни режалаштирган.
XS
SM
MD
LG