Линклар

Европа Иттифоқи шарқ ва жанубга юзланмоқда


Россия ва Украина ўртасида такрорланаëтган ëнилғи бўҳрони оқибатида қаҳратонда газсиз қолган ЕИ Марказий Осиë ва Кавказ заҳираларига ўз ëнилғи хавфсизлигини таъминловчи имкон сифатида қарамоқда.

Россия ва Украина ўртасида такрорланаëтган ëнилғи бўҳрони оқибатида қаҳратонда газсиз қолган ЕИ Марказий Осиë ва Кавказ заҳираларига ўз ëнилғи хавфсизлигини таъминловчи имкон сифатида қарамоқда.

7 май куни Европа Иттифоқининг Шарқий шерикчилик ташаббуси деб номланган режасини муҳокама қилиш мақсадида собиқ иттифоқнинг олти собиқ давлати вакиллари Прагага келади. 8 май куни эса Марказий Осиë расмийлари ҳам айнан Прагада Жанубий коридор ëнилғи саммитига қўшиладилар.

Европа Иттифоқининг ўз нуфуз ва таъсирини қитъанинг шарқий ҳудудларида янада кучайтириш уриниши деб кўрилаëтган Шарқий шерикчилик ташаббуси Беларус¸ Украина¸ Молдова¸ Грузия¸ Арманистон ва Озарбайжон билан иқтисодий ва сиëсий алоқаларни янги босқичга кўтаришни назарда тутади.

Айни пайтда бу ташаббус¸ собиқ иттифоқнинг Европа иттифоқи сарҳадларига туташ бу ўлкалардаги Россия таъсирини камайтиришга уриниш сифатида ҳам баҳоланмоқда.

Иттифоқ олти шарқий қўшнисига муайян шартлар¸ хусусан ўз қонунчилигини халқаро стандартлар даражасига кўтариш эвазига эркин савдо ва визасиз саëҳат имконини таклиф этмоқчи.

Глобал иқтисодий бўҳрон ва Россиянинг кучайиб бораëтган иқтисодий-сиëсий босими остида қолган бу олти давлатнинг бундай таклифни 7 май куни Пргада муҳокама қилиши ва бу борада муайян келишувга эришиши кутилмоқда.

Шарқий шерикчилик ташаббуси ортидан Европа Иттифоқи расмийлари Прагада иттифоқнинг ëнилғи хавфсизлигини таъминлаши кўзда тутилган Жанубий коридор лойиҳасини муҳокама қиладилар.

Бу муҳокамаларда шарқий шерикчиликка таклиф қилинган Озарбайжон ва Грузия баробарида Туркманистон¸ Ўзбекистон¸ Қозоғистон¸ шунингдек Туркия¸ Миср ва Ироқ расмийлари ҳам иштирок этадилар.

Жанубий коридор ëнилғи саммитига таклиф этилган Қатар ва Эрон ҳукуматлари¸ ҳозирча очиқ айтилмаган сабабларга кўра¸ Прага саммитида қатнашишга розилик бермаганлар.

Европа иттифоқини ëнилғи борасида Россияга бўлган кучли қарамликдан қутқазиш мақсадида ишлаб чиқилган Жанубий коридор лойиҳаси Марказий Осиë ва Озарбайжондаги газ ва нефтни Россияни айланиб ўтувчи йўналиш орқали иттифоққа олиб келишни кўзда тутади.

Ўз исми айтилишини истамаган Европа Иттифоқи расмийсининг Озодликка билдиришича¸ Прага саммити давомида нефт ва газ заҳираларига эга давлат расмийлари билан уларнинг Европа бозорига қанча ҳажмда ëнилғи еткизиши масаласи конкрет тарзда кўриб чиқилади.

Расмийга кўра¸ таклиф этиладиган ëнилғи ҳажми аниқлангач¸ бу ëнилғини Европа Иттифоқи истеъмолчисига етказувчи кўп миллиард долларлик қувурлар лойиҳаси ҳам аниқ шаклга кира бошлайди.

Европа Иттифоқининг Марказий Осиë ва Кавказ бўйича махсус вакили Пъер Моррелга кўра¸ Жанубий коридор лойиҳаси Туркманистон ва Қозоғистон каби газ ва нефтга бой давлатлар баробарида минтақа марказида жойлашган Ўзбекистон аҳамиятини ҳам оширмоқда.

Прагада 7-8 май кунлари ўтказиладиган иккала саммитнинг ҳам Россия иқтисодий ва сиëсий манфаатларига зидлиги атрофида билдирилаëтган хавотирларни камайтириш мақсадида иттифоқ мутасаддилари бу иккала йиғиннинг ҳам сиëсий эмас¸ балки бизнес имконларини ўрганиш мақсадида ўтказилаëтганини таъкидламоқдалар.
XS
SM
MD
LG