Линклар

Эрон президенти Сурияда


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Дамашқда суриялик ҳамкасби Башар ал-Ассад билан учрашди.

Эрон раҳбарининг қисқа муддатли сафари давомида Сурияда жойлашган Фаластин гуруҳлари раҳбарлари, жумладан, Ҳамас ва Исломий жаҳод етакчилари билан ҳам учрашиши кутилмоқда.

Аҳмадийнажоднинг Дамашқ сафари расмий Вашингтоннинг Эрон билан алоқаларни яхшилашга уринаётган бир даврга тўғри келди.

Эрон раҳбари Сурияга келишдан аввал Лотин Америкасига режалаштирилган сафарини бекор қилди.

Ҳозирча Теҳрон ушбу сафар қолдирилишини изоҳламади.
XS
SM
MD
LG