Линклар

Лавров Вашингтонга йўл олди


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШга уч кунлик сафарини бошламоқда.

Вашингтонда Лавров АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Конгресс вакиллари билан учрашади.

АҚШ ва Россия президентларининг Москвада ёз ойларига режаланган учрашувига тайёргарлик ҳамда стратегик ядровий қуроллар ҳақидаги янги шартнома жиҳатлари музокаралар марказида бўлиши кутилаяпти.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШда Барак Обама ҳокимиятга келганидан буён илк маротаба Вашингтонга сафар қилмоқда.
XS
SM
MD
LG