Линклар

Бунёдкор Ал-Иттифоққа ютқазди


5 май куни Ўзбекистоннинг “Бунёдкор” ва Саудия Арабистонининг “Ал-Иттифоқ” командалари ўртасидан бўлиб ўтган учрашувда ўзбек футболчилари 0:4 ҳисобида ўйинни бой бердилар.

“Бунёдкор” мураббийси Ҳикмат Эргашевга кўра, ўзбек футболчилари ҳафта давомида тўртта ўйин ўтказиб, чарчаганлари учун йирик ҳисобда мағлубиятга учраганлар.

Шунга қарамай, ўзбек футболчиларида плей-оффга йўлланма олиш имкони сақланиб қолмоқда. Бунинг учун бунёдкорчилар 19 май куни Бирлашган Араб Амирликлари футболчилари билан бўладиган ўйинни камида дуранг натижа билан якунлашлари керак.
XS
SM
MD
LG