Линклар

Грузияда НАТО машқлари бошланди


Грузияда НАТОнинг "Тинчлик учун ҳамкорлик" дастури доирасида кенг кўламли ҳарбий машқларга старт берилди.

Тбилисига яқин Вазиани ҳарбий базасида бошланган машқлар 3 июнгача давом этади. Унда НАТОга аъзо ўндан ортиқ давлатдан келган мингга яқин ҳарбий қантнашмоқда.

Россия томони бу машқларни "очиқча провокация" дея атаб, НАТО амалиётларининг минтақадаги мураккаб вазиятни янада кескинлаштириши мумкинлигидан огоҳлантирди.

НАТО машқлари арафасида эса Грузия ҳукумати мамлакатда ҳарбий тўнтариш амалга ошириш фитнасини ошкор қилгани ва юқори даражали зобитнинг ҳибсга олинганини эълон қилди.

Грузия расмийларининг билдиришича, ҳарбийлар фитнаси мамлакатда бошланажак НАТО машқларини издан чиқаришга қаратилган.
XS
SM
MD
LG