Линклар

logo-print

Ироқ: ўлим жазосини бекор қилиш сўралди


БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарлиги Ироқ ҳукуматини мамлакатда ўлим жазоси ижросини тўхтатишга чақирди.

БМТ идораси Ироқ ҳукуматининг ўлим жазоси ижросини қайта бошлаганидан жиддий ташвиш билдирди.

Хабарларга кўра, ўтган ҳафта мобайнида Бағдодда турли жиноятлар содир этган 12 шахс осиш йўли билан қатл қилинган.

Комиссарликнинг бирдиришича, Ироқ адлия тизими адолатли маҳкама олиб боришни кафолатламагани туфайли, бу шахсларга асоссиз равишда ўлим жазоси тайинланган бўлиши мумкин.

Айни пайтда Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарлик Ироқ ҳукуматини ўлим жазосига мораторий жорий қилишга ундамоқда.
XS
SM
MD
LG