Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:56

Душанбеда синагога очилди


Тожикистон пойтахтидаги янги синагога катта тантаналар билан очилди.
Тожикистон пойтахтидаги янги синагога катта тантаналар билан очилди.

4 май куни Душанбеда Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг қариндошларидан бўлган Ҳасан Асадуллозода томонидан совға қилинган янги синагоганинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ибодатхонанинг очилиш маросимида қатнашиш учун Канада ва Исроилдан келган меҳмонлар янги синагоганинг ишга туширилишини Тожикистон ва Исроил муносабатларининг мустаҳкамланиши сари қўйилган муҳим қадам ўлароқ баҳоладилар.

- Тожикистонлик яҳудийларнинг ибодат қилишлари учун ҳадя қилинган синагоганинг аҳамияти жуда муҳим. Бутун дунёда Тожикистон демократик дунёвий давлат эканини англадилар.

Яҳудийларга кўрсатилган ғамхўрлик Тожикистон ҳукуматининг мамлакатдаги барча миллат ва элат вакилларини баравар кўришидан далолат беради.

Ўйлайманки, бу ибодатхона Тожикистон ва Исроил муносабатларининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади, деди Исроилдаги бухор яҳудийлари жамияти раиси Мурраҳай Кимёгаров.

Душанбе марказида жойлашган яҳудийлар собиқ синагогаси Миллат қасри, яъни Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг янги қароргоҳи қурилишига халақит бераётгани баҳонаси билан ўтган йили шаҳар ҳокими Маҳмадсаид Убайдуллоевнинг буйруғи асосида бузиб ташланган эди. Бундан норози бўлган яҳудийлар жамоаси шаҳар ҳокимлигини судга берган, бироқ маҳкама ҳокимлик фойдасига ҳал бўлганди.

Яҳудийларнинг янги ибодатхонаси тожикистонлик мусулмонларнинг Сари Осиёб масжиди билан ёнма-ён жойлашган.

Синагоганинг очилиш маросимида қатнашган масжид имоми Ҳабибулло Аъзамхонов яҳудийларнинг ибодат қилишлари ва диний маросимларини ўтказишлари учун тожик расмийлари томонидан имконият яратилганини олқишлайди.

- Ҳар бир дин вакилининг ибодат қилиши учун имконият яратиш шу мамлакат тинчлиги, ободлиги, халқлар бирдамлиги ва бу мамлакатда яшовчи ҳар бир фуқаро эркинлиги ва тенг ҳуқуқлилиги учун хизмат қилади, дейди Сари Осиёб имоми.

Аммо тожикистонликларнинг ҳаммаси ҳам бу фикрга қўшилмайди.

Жумладан, Ваҳдат туманида яшовчи Саодат Абдураҳмонова фикрича, Тожикистонда кўплаб масжидлар ёпилаётган ва бузиб ташланаётган бир пайтда яҳудийларга Душанбе марказидан жой берилиши расмийларнинг ўзини кўрсатиш истагидан бошқа нарса эмас.

- Мусулмонларни кўп қийнаб қўяяпти-да, болаларга диний таълим бериш учун имконият беришмаяпти. Ўтган кун масжидимизга иккита мелиса келиб, “масжидни беркитамиз”, дебди, “лицензияларинг йўқ”, дейишибди. Аммо эркаклар кўпчилик бўлиб, уларга қаршилик қилган, ҳозирча масжид очиқ. Булар ҳаммаси мусулмонларнинг ҳуқуқларини поймол қилиш-да, дейди Саодат.

Тожикистон Маданият вазирлиги Дин ишлари бўйича бўлимидан олинган маълумотларга кўра, айни кунда мамлакатда турли дин вакилларининг 2885 та ибодатхонаси ишлаб турибди.
XS
SM
MD
LG