Линклар

Ўзбекистон делегацияси Мисрга сафар қилди


Миср Ташқи ишлар вазири Аҳмад Абоул Ғайт Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Рустам Азимов билан учрашди.

Маълум бўлишича, Рустам Азимов етакчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Қоҳирада иқтисод, илм-фан ва техника соҳаларидаги ҳамкорликка оид Ўзбекистон-Миср қўшма қўмитасини йиғинида иштирок этган.

Uzreport.com сайтининг ёзишича, Абоул Ғайт ва Рустам Азимов учрашувида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари ва томонларни қизиқтирган минтақа ҳамда халқаро аҳамиятга молик масалалар муҳокама қилинган.

Учрашув якунида томонлар барча соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириб, сармоя дастурларига кенг имкониятлар яратиб беришга келишиб олганлар.


XS
SM
MD
LG