Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 03:09

Ўзбекистон фуқаросини ўлдирганлар ҳибс этилди


Москвада Ўзбекистон фуқаросини ўлдирганликда гумон қилинган шахслар ҳибс этилди.

Бу ҳақда Газета.ру нашри Москва вилояти Ички ишлар бошқармасидаги манбага таяниб хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, 19 апрел куни номаълум шахслар томонидан дўппосланган Ўзбекистон фуқароси Домодедово шаҳри шифохонасига ётқизилган ва шу ерда жон берган.

Ўтказилган қидирув-суриштирув амалиётлари натижасида ушбу жиноятни содир этганликда гумон қилинган уч ўсмир ҳибс этилган.

Улардан бири лицейнинг 14 яёшли ўқувчиси, иккинчиси 16 ёшли ўқувчи ва учинчиси 18 ёшли талаба экани аниқланган.

- Ҳозирда жиноят сабаблари ўрганилиб, барча тахминлар кўриб чиқилмоқда. Ўзбекистон фуқаросининг миллий нафрат асосида содир этилган жиноят қурбони бўлгани эҳтимолдан холи эмас, деди Ички ишлар бошқармасидаги манба.

XS
SM
MD
LG