Линклар

Покистон: Сватда вазият кескинлашди


Покистон қўшинлари мамлакат шимол-ғарбида толибон жангариларига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиёт бошлади.

Амалиётлар арафасида Покистон ҳукумати Сват водийсидаги Минғора шаҳри аҳолисини ўз уйларини тарк этишга ундади.

Расмийларнинг билдиришича, сешанба кундан буён 40 мингга яқин фуқаро хавфсизлик кучлари ва жангарилар ўртасида тўқнашувлар рўй бераётган ҳудудларни тарк қилган.

Ҳарбийларга кўра, бугунги амалиётлар давомида 30дан зиёд жангари ўлдирилган.

XS
SM
MD
LG