Линклар

logo-print

Сирлибоевнинг сири очилди


Порахўрликда айбланган ўзбек милиционери 7 йилга қамалди.

Тошкент шаҳар Яккасарой туман суди ҳукмига кўра, Ўзбекистон ИИВнинг қонунбузарликлар олдини олиш Бош бошқармаси собиқ ходими Бахтиёр Сирлибоев Ўзбекистон конституциясининг 210 моддасининг 2 банди - катта миқторда пора олганликда айбдор деб топилиб, 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

ИИВдаги манбанинг билдиришича, Бахтиёр Сирлибоев “Караоке Албатрос” клубининг 12 нафар ходимасини фоҳишаликда айблаб, уларнинг ҳибс этилишини ташкиллаштирган.

-Ходималарнинг озод этилиши учун собиқ милиционер клуб раҳбаридан жами 3 минг АҚШ доллари талаб қилган. Пулларнинг бир қисми берилаётган пайтда Сирлибаев милиция ходимлари томонидан қўлга олинган, деди Ўзбекистон ИИВ даги манба.
XS
SM
MD
LG