Линклар

Россия Канада дипломатларини ҳайдади


Москва НАТОнинг россиялик икки дипломатни Брюсселдан қувиб чиқаришига жавобан бугун канадалик икки дипломатни мамлакатдан чиқариб юборишини маълум қилди.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, НАТОнинг нодўстона ҳаракатлари Москвани хорижлик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юборишга мажбур қилган.

Айни пайтда НАТО Бош котиби Яаап Де Хооп Схеффер бугун эълон қилган баёнотида Россия қарорининг ноўрин ва тескари натижа беришини таъкидлаб, НАТО ушбу қарордан таассуфда эканини билдирди.

Шундай бўлса-да¸ Яаап Де Хооп Схеффер жосуслик билан боғлиқ ушбу зиддият НАТОнинг Россия билан алоқаларни қайта тиклаш уринишларига путур етказмаслигига ишонч билдирди.
XS
SM
MD
LG