Линклар

logo-print

Обама Карзай ва Зардорий билан учрашади


АҚШнинг Покистон ва Афғонистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук расмий Исломобод толибон ҳаракатига қарши кураш ва ўз ҳамкорларига содиқлигини намойиш этиши лозимлигини таъкидлади.

Ҳолбрукнинг билдиришича, АҚШ Покистон кўмагисиз Афғонистонда муваффақият қозона олмайди.

Бугун Вашингтонда АҚШ президенти Барак Обама Афғонистон ва Покистон президентлари Ҳамид Карзай ҳамда Осиф Али Зардорий билан учрашади.

Мазкур учрашувда президентларнинг терроризмга қарши кураш масалалари ҳамда Афғонистон ва Покистондаги вазиятни муҳокама этишлари кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG