Линклар

logo-print

"Ҳукумат тазйиқдан ҳали тўймади"

  • Алишер Сиддиқ

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Толиб Ëқубов зулм ва адолат учун курашнинг хориждан бўлса-да фаол давом этишини айтади.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Толиб Ëқубов зулм ва адолат учун курашнинг хориждан бўлса-да фаол давом этишини айтади.

Мамлакатда биринчилардан бўлиб иш бошлаган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг ҳукумат тазйиқларидан сўнг сургунга чиққан вакиллари жамиятнинг навбатдаги йиллик қурултойини хорижда ўтказишга мажбур бўлди.

6 май куни хориждаги ўзбек ҳуқуқлари ҳимоячилари, Франциянинг Анжер шаҳрига йиғилди. Бу ерда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг олти йил ичида илк бор чет элда уюштирилган қурултойи бўлиб ўтмоқда.

2005 йил Андижон воқеаларидан сўнг, таъқиблардан қочиб ўз ташкилотини Францияда рўйxатдан ўтказган Толиб Ёқубов, хориж ҳукуматлари ва халқаро ташкилотларнинг эътиборини Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятга қаратиш ниятида эканини маълум қилди.

Толиб Ëқубов: Андижон воқеаларидан кейин Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг тўққиз аъзосини қамашди. Ҳозирги пайтда саккизтаси қамоқда ëтипти.

Мен 2006 йил август ойида Ўзбекистонни ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлдим. Францияга келгач¸ Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятини рўйхатдан ўтказишга киришдим.

Насиб қилса¸ бугун ташкилотимизнинг хориждаги биринчи¸ ўзи аслида бешинчи қурултойини Франциянинг Анжер шаҳрида ўтказмоқчимиз.

Озодлик: Сизлар ҳозир Францияда рўйхатга олинган ташкилот бўлганларингиз учун хорижий ташкилотга ўхшаб қолмадингизларми? Ўзбекистон ичидаги инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш учун хорижда туриб нима қола оласизлар?

Толиб Ëқубов: Албатта¸ ҳозир Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти Ўзбекистондаги ташкилот эмас. Бу чет эл ташкилоти бўлди. Биз бу ташкилотни халқаро ташкилотга айлантирмоқчимиз. Ҳозир бир қанча мамлакатларда фаолларимиз филиалларимизни очишга шай бўлиб туришипти.

Бизнинг асосий мақсадимиз Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Ўзбекистон филиалини ташкил қилиш. Бизнинг ташкилотнинг бир қисми ташқарида бўлгани билан бизнинг асосий аъзоларимиз Ўзбекистонда. Улар ишни давом эттираверади.

Бизнинг хориждаги ташкилотларимиз нима иш қилади? Мен Францияда яшаб¸ Франция жамоатчилигининг¸ ҳатто Франция ҳукуматининг Ўзбекистон ҳақидаги тасаввури паст эканлигини сездим. Бу фақат Францияда эмас¸ балки бошқа Европа мамлакатларида ҳам¸ АҚШда ҳам¸ Канадада ҳам шундай.

Шунинг учун бизнинг шу давлатларда ташкил қиладиган филиалларимизга Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятини ўзларининг ҳукуматлари олдида¸ халқаро ташкилотлар олдида ҳимоялаш вазифаси қўйилади. Бу жуда ҳам муҳим йўналиш.

Бизнинг асосий масалаларимиздан биттаси бу сиëсий маҳбуслар масаласи. Чунки Ўзбекистонда бизнинг ташкилотимиздай кўп аъзоси қамалган ташкилот йўқ.

Озодлик: Жамият аъзоларининг Ўзбекистондаги сони қанча ва улар қандай шароитда ишлашаяпти?

Толиб Ëқубов: Мен Ўзбекистондан чиқаëтган пайтимда¸ ташкилотимиз аъзоларининг сони 470 дан ортиқ эди. Албатта¸ уларнинг ҳаммаси кўриниб бемалол ҳаракат қилган эмас. Уларнинг жуда кўпчилиги маълумот йиғиш билан шуғулланган.

Ташкилотимизда 30-40 балки 50та очиқ ишлайдиган фаолларимиз бор эди. Ҳозир эшитишимизга қараганда баъзилари "Эзгулик" жамиятига ўтган эмиш. Лекин мен аминманки¸ жамиятга уларнинг ўрнига бошқалари келиши ëки уларнинг ўзлари қайтишлари мумкин. Мен ишимизни яна аввалги мавқеъда давом эттиришимизга аминман.

Озодлик: Мана ҳозир баъзилар Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволи ëмонлашаяпти дейди¸ баъзилари ўзгаришсиз қолаяпти дейди. Сизнингча¸ бугунги кунда Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятининг энг ачинарли томонлари нимадан иборат? Сизни хавотирга солаëтган жиҳат нимадан иборат?

Толиб Ëқубов: Учта-тўртта сиëсий маҳбусларни озод қилиш Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари яхшиланди¸ деган гап эмас. Баъзи бир халқаро ташкилотлар шуни ҳам ижобий нарса деб ҳисоблашаяпти. Мен бунга қўшилмайман.

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ëмонлашганидан ëмонлашиб бораяпти. Бу ҳақда жуда узоқ гапириш мумкин.

Шундай оғир шароитда ҳам ҳуқуқбонлар ўзларининг ишларини изчиллик билан олиб боришаяпти. Улар ҳар қандай тазйиқларга қарамасдан ишлашаяпти. Шу нарса бизларни қувонтиради.

Бир кунмас бир кун Ўзбекистон ҳукумати тазйиқлардан тўйса керак. Лекин¸ ҳозирча¸ Ўзбекистон ҳукумати тазйиқ қилишдан тўйганича йўқ.
XS
SM
MD
LG