Линклар

Сватда шиддатли жанг бормоқда


Покистон кучлари мамлакат шимолий-ғарбидаги Сват водийсида Толибонга қарши қақшатқич жанглар олиб бормоқда.

Жангарилар яширинган ҳудудлар ҳарбий вертолетлар ва артиллерия қуролларидан ўққа тутилган.

Сват водийсидаги Мингора шаҳри ва атрофидаги тўртта ҳудудда Толибон жангарилари полиция идораларига ҳужум қилишлари ортидан расмий Исломобод ва жангарилар ўртасида феврал ойида эришилган тинчлик келишуви барбод бўлган кўринади.

Покистон ҳарбийларига кўра, Толибонга қарши амалиётлар чоғида 35 жангари ҳалок бўлган, Бунер туманида эса камида 27 жангари йўқ қилинган.

Покистон армияси чоршанба кунги жанг пайти камида икки аскарини йўқотганини билдирди.

Жангарилар феврал ойида эришилган келишувдан аввал 2007 августидан бери ҳукумат кучлари билан тўқнашиб келаётганди.

Келишув шартларига биноан, Толибон жангарилари қурол ташлаши ва бунинг эвазига Сват водийсида шариат қонунлари ўрнатилиши кутилганди.

Толибон Сватда шариат тўла ўрнатилмагунча қуролларини ташламасликларини айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG