Линклар

Мухолифат Саакашвили истеъфосини талаб қилмоқда


Тбилиси марказида Грузия мухолифати тарафдорларининг норозилик намойиши давом этмоқда. Норозилик тадбирида мингга яқин одам қатнашмоқда.

Мухолифат етакчилари намойишчиларни президент Михаил Саакашвили истеъфога кетмагунича тарқалмасликка чақирган.

Норозилик акцияси қатнашчилари мухолифатнинг ҳибс этилган уч аъзосининг озод этилишини ҳам талаб этмоқда.

Чоршанба кечқурун Грузия Ички ишлар вазирлиги олдида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув рўй берди, 30 га яқин одам, жумладан, олти нафар полициячи касалхонага ётқизилди.

Мухолифат норозилик чиқишларини бостириш учун махсус бўлинма ташлангани ва улар намойишчиларга қарши резина ўқлардан фойдаланганини иддао қилган, полиция эса буни рад этган.

Грузияда Михаил Саакашвили истеъфоси талабидаги намойишлар 9 апрел кунидан бошланган эди.
XS
SM
MD
LG