Линклар

logo-print

Грузиялик дипломат жосусликда айбланмоқда


Грузияда мамлакат собиқ дипломатларидан бири чет давлат фойдасига жосуслик қилганлик айби билан ҳибсга олинди.

Грузия ташқи ишлар вазирининг билдиришича, гап вазирликнинг НАТО бўйича бошқармаси раҳбарининг собиқ муовини ва Грузиянинг НАТОдаги қароргоҳида дипломат сифатида фаолият юритган Вахтанг Майсая ҳақида бормоқда.

Майсая сешанба куни ҳибсга олинди. Грузия президенти Михаил Саакашвили телевидение орқали қилган чиқишида Вахтанг Майсая кўп йиллар давомида Россия жосуслик ҳизматлари фойдасига ишлагани ва август ойидаги Россия билан уруш пайтида Грузия манфаатларига катта зарар етказганини таъкидлаб ўтди.

Грузия Ички ишлар вазирлиги расмийси Шота Утиашвилининг билдиришича, Майсаянинг ҳибсга олиниши сешанба куни фош бўлган ҳарбий бўлинмалардан биридаги фитна билан боғлиқ эмас.
XS
SM
MD
LG