Линклар

Фуқароликдан воз кечиш тартиби қийинлашди


Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги қошидаги фуқароларни мамлакатга кириш-чиқиши ва уларни рўйхатга олиш бўлими ходимлари мамлакат фуқаролигидан воз кечмоқчи бўлган ҳужжат қабул қилмаяптилар, дея хабар қилади uzmetronom.com. Бу ҳолат фуқароликдан воз кечиш процедурасининг бекор қилингани билан изоҳланмоқда.

Аммо, сайтнинг ўз манбаларига таяниб хабар қилишича, яқин келажакда бошқа мамлакат фуқаролигини қабул қилмоқчи бўлган кишилар учун бир чора бор - бунинг учун Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечмоқчи бўлган киши 3000 АҚШ доллари бериши керак.
XS
SM
MD
LG