Линклар

logo-print

Самарқандда “зарарли” дисклар йўқ қилинди


Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятида миллий қадриятларга зид келувчи, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг онгига салбий таъсир кўрсатувчи, фаҳш, диний фундаментализм ва зўравонликни тарғиб қилувчи кино ва видеомаҳсулотлар сотилишининг олдини олиш мақсадида 2009 йилнинг биринчи чорагида 117 та текширув ўтказилган. Бу ҳақда Регнум “Ўзбеккино” миллий агентлигининг “Самарқандкино” вилоят бўлими бошлиғи Қаршибой Элмуродовга таянган ҳолда маълум қилди.

Самарқандкино масъулига кўра, ўтказилган текширувлар натижаси 84 та қонунбузарлик ҳолати аниқланган, 5687 та DVD ва 3245 та VCD дисклари йўқ қилинган.
XS
SM
MD
LG