Линклар

logo-print

Грузия ҳукумати мухолифтчиларни озод қилди


Грузия расмийлари ҳибсга олиниши тўқнашувларга сабаб бўлган мухолифат фаолларини озод қилди.

5 май куни Грузия полицияси телевидение журналистига уюштирилган ҳужумга алоқадорликда гумон қилиб мухолифатнинг уч фаолини ҳибс этди.

Кеча тунда эса президент Саакашвили истеъфосини талаб қилаётган намойишчилар ва полиция ўртасида фаолларнинг ҳибс этилиши юзасидан тўқнашувлар рўй берди. Оқибатда 30га яқин шахс тан жароҳати олди.

Тўқнашувлардан сўнг Грузия православ черкови патриархи Илья II расмийлардан мухолифатчиларнинг озод этилишини сўраб, ушбу ҳаракат кескинликни юмшатишга хизмат қилишини билдирди.

Бундан икки кун аввал эса расмийлар Тбилиси яқинидаги ҳарбий базада давлат тўнтариши содир этиш уриниши фош этилганини билдириб, бу фитнада Россияни айблади.

Россия бу иддаоларни кескин рад этди.
XS
SM
MD
LG