Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:36

Туркманистонда янги ўзбек элчиси иш бошлади


Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов 5 май куни Ўзбекистон республикасининг Туркманистондаги янги элчиси Шерзод Файзиевни қабул қилди.

Учрашув чоғида ўзбек дипломати Туркманистон раҳбарига ишонч ёрлиғи топширди.

Шерзод Файзиев Туркманистон раҳбари ва халқига Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг самимий тилакларини етказди.

Туркман нашрларининг ёзишича, учрашувда томонлар давлатлар ўртасидаги муносабатлар ривожидан қониқиш билдирганлар ва ўзаро алоқалар истиқболи ҳамда минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашганлар.
XS
SM
MD
LG