Линклар

Қорабоғ можароси Прагада муҳокама этилади


Арманистон ва Озарбойжон президентлари можароли Тоғли Қорабоғ атрофидаги вазиятни муҳокама қиладилар.

Серж Саркисян ва Илҳом Алиев учрашуви бугун Прагада иш бошлаган ЕИ саммити доирасида бўлиб ўтади.

Ереван ва Боку ўтган йил ноябр ойида бир неча йилдан буён ҳал этилмай келаётган Тоғли Қорабоғ юзасидан музокараларни бошлашга келишиб олган эди.

Асосан этник арманлар яшайдиган Тоғли Қорабоғ минтақаси 1990 йиллар бошида Озарбайжондан ажраб чиққанини эълон қилганидан кейин бошланган можарода 30 мингга яқин фуқаро нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG