Линклар

Канада Ўзбекистонга сармоя киритмоқчи


Канада компанияси Ўзбекистонга 150 миллион АҚШ доллари сармоя жалб қилиш ниятида.

“Халқ сўзи” нашрига кўра, Канаданинг “Prenix Associates International Limited” сармоя консалтинг компанияси раҳбари Питер Мейклжонга тез кунларда Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг Канададаги мастаҳатчиси унвони берилади. Мейклжон Канада ва Шимолий
Америкада Ўзбекистон бизнес доиралари манфаатларини ҳимоя қилади.

Ўзбекистонда бўлган Питер Мейклжоннинг айтишича, ҳозирда унинг компанияси Ўзбекистонга сармоя ётқизишдан манфаатдор бўлган ҳамкорлар билан 150 миллион долларлик лойиҳалар юзасидан сўзлашувлар олиб бормоқда.

Канада компанияси Ўзбекистонга замонавий технологияларни етказиб беришни ҳам ўз зиммасига олган, дея хабар қилади CA-News агентлиги.
XS
SM
MD
LG