Линклар

Тошкент ва Канберра ҳамкорлик бошлади


Ўзбекистон ва Австралия расмийлари таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилди.

Марказий Осиё янгиликлари агентлигининг хабар қилишича, хорижий талабаларни ўқишга жалб қилиш бўйича Австралия агентлиги делегацияси Тошкентга сафар қилган.

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига кўра, ташрифдан асосий мақсад икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик, талаба ва ўқитувчилар алмашуви ҳамда олий даргоҳлар ўртасидаги алоқаларни йўлга қўйиш бўлган.

Шунингдек, хабарда айтилишича, Австралия делегацияси Ўзбекистон олий даргоҳларида бўлиб, талабаларни тайёрлаш давлат дастури билан яқиндан танишган.

Сафар ниҳоясида эса Ўзбекистон Жаҳон иқтисоди ва дипломатия универститети ҳамда Австралия агентлиги ўртасида ўзаро англашинув меморандуми имзоланган.
XS
SM
MD
LG