Линклар

Россияни ким бошқармоқда?


Бугун Россияда кимнинг кимга - Бош вазирнинг президентгами ëки президентнинг Бош вазиргами ҳисоб бераëтгани номаълум.

Бугун Россияда кимнинг кимга - Бош вазирнинг президентгами ëки президентнинг Бош вазиргами ҳисоб бераëтгани номаълум.

2008 йилнинг 7 май куни Дмитрий Медведев катта дабдаба билан президент сифатида қасамëдга келтирилган эди. Орадан бир йил ўтиб ҳам¸ кўпчилик Россияни амалда Путин ëхуд Медведевдан қай бири бошқараëтганини билолмай ҳайрон.

Ҳуқуқшунос профессор Дмитрий Медведевнинг Россия учинчи президентлигига иккинчи президент Владимир Путиннинг шахсан ўзи томонидан танлангани аëн бўлиши билан аксарият¸ Медведевнинг Путинга лозим муддатда қўғирчоқ президент бўлиб туришини башорат қилган эди.

Россия тарихида деярли учрамаган сиëсий келишувга кўра¸ 2008 йил баҳорида Путин расмий мақомга кўра Бош вазирлик¸ аниқроғи иккинчиликка ўтиб¸ ўз садоқатли шогирди Медведевни биринчилик – президентликка қўйганида¸ кўпчилик бундай тандемнинг узоқ давом этишига ҳам шубҳа билдирган эди.

Бундай икки ҳокимиятчилик Путин ва Медведев ўртасига қутқу солиб¸ охир-оқибат тузумга путур еткизади¸ деган башоратлар 2008 йил баҳорида қулоққа кўп чалинган эди.

Аммо ўтган бир йил¸ Россиянинг илк бор хориж давлати билан урушга киргани ва глобал иқтисодий бўҳрон домига тортилганига қарамай¸ бундай тушкун башоратларни пучга чиқаргандек.

Путиннинг ашаддий танқидчиларидан бири саналган мустақил сиëсатшунос Андрей Пионтковский¸ икки ҳокимиятчиликнинг бир йил давомида барқарор қола билганини Путин ва Медведев ўртасидаги узоқ йиллик шахсий муносабатлар билан боғлайди.

- Медведев 15 йил амалда Путиннинг шахсий котиби каби ишлади. Бу эса¸ табиийки¸ ғарбдагилар томонидан “кимë” деб аталадиган ўзига хос муносабатлар шаклланишига замин бўлди. Ахир¸ айнан Медведевнинг президентлик даражасига кўтарилгани бежиз эмаску! дейди Пионтковский.

Журналист ва ëзувчи Маша Гессен ҳам Путин ва Медведев ташқи услубидаги тавофутга қарамай¸ икки-ҳокимиятчиликнинг ҳозирча барқарор қолаëтганини Медведевнинг ҳам Путин мансуб айни тузум маҳсули ва вакили экани билан изоҳлайди.

- Медведев ҳам ҳозирги тузумни яратганлардан биридир. У ташқаридан келгани йўқ. Уни Санкт-Петербургдаги илмий даргоҳдан президентликка олиб келишгани йўқ. У иш фаолиятининг бошиданоқ Кремл маъмуриятининг ўз одамидир¸ дейди Гессен.

Ҳозирча Бош вазир Путин ва президент Медведев икки ҳокимиятчилигининг амалда қандай ишлаëтганига оид тафсилотлар анчайин тақчил.

“Washington Post” газетасининг Кремл ичкарисидаги манбага таяниб ëзишича¸ Путин ва Медведев ўз ораларида кейинги пайтларда кўрина бошлаган англашилмовчиликларга барҳам бериш мақсадида¸ ўзаро учрашувларда стенографист – матн ëзувчидан фойдаланишга қарор қилганлар.

Айрим кузатувчилар¸ кейинги пайтларда Путин ва Медеведевнинг жамоатчиликка тобора камроқ бирга кўринаëтганини¸ улар орасига совуқлик туша бошлагани ифодаси сифатида баҳоламоқдалар.

Путин-Медведев ўртасидаги муносабатлар сирлигича қолар экан¸ кўпчилик Россияни президент Медведев эмас¸ балки Бош вазир Путин бошқараëтганига деярли шубҳа қилмайди.

- Агар биз Путинни президент¸ Медведевни эса¸ унинг рафиқаси ролида тасаввур қилсак¸ ҳозирги вазиятга рисоладагидай талқин топиш мумкин. Путин амалда мамлакатни бошқараëтган бўлса¸ Медведев¸ аксар биринчи хонимлар каби¸ протокол учун хизмат қилмоқда. Медведев¸ Кремлнинг гуманитар лойиҳалари¸ масалан камбағаллар ва мухолифат нашри каби четга сурилганлар билан тиллашув воситаси сифатида мавжуд¸ холос¸ дейди Маша Гессен.

Айни пайтда бошқа таҳлилчилар¸ бир йиллик панадаги ҳаëтдан сўнг Медведев аста-секин жамоатчилик диққат-марказига туша бошлагани ва президентлик ваколатидан эҳтиëткорлик билан фойдалана бошлаганини айтадилар.

Аммо ҳозирча¸ ҳам халқаро майдонда¸ ҳам Россия ичкарисида мамлакатни ким бошқараëтгани борасида фақат тахмин ва фараз қилинмоқда.

ББС ташаббуси билан Россияда ўтказилган ижтимоий сўров давомида россияликларнинг 15 фоизи мамлакатни Медведев бошқараëтганига ишонишини билдирган бўлса¸ сўралганларнинг 27 фоизи ҳокимият тизгини Путин қўлида дея ишонч билдирганлар.

Сўровда қатнашганларнинг 41 фоизи эса¸ мамлакатда куч ва ваколат жиҳатдан бир-бирига тенг бўлган икки ҳокимиятчилик ўрнатилган¸ деган фикрда.

XS
SM
MD
LG