Линклар

Обама Россия ташқи ишлар вазирини қабул қилди


АҚШ президенти Барак Обама Қўшма Штатлар ва Россия ўртасидаги муносабатлар яхшиланиш томон бораётганига умид билдирди.

Пайшанба куни Оқ уйда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилган Обама икки давлат ўртасидаги муносабатларни аввалги ҳолига қайтаришнинг гўзал имконияти бор, деб таъкидлади.

Оқ уйда бўлган учрашувда АҚШ ва Россия президентларининг Москвада ёз ойларига режаланган учрашувига тайёргарлик масаласи муҳокама этилган.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров аввалроқ АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан учрашди.

Ядровий қурол тарқалиши олдини олиш ва ядровий соҳада хавфсизликни мустаҳкамлаш каби масалалар бу музокаралар марказида бўлди.
XS
SM
MD
LG