Линклар

Жаҳон сув кенгаши делегацияси Тошкентга келди


Ўзбекистонга келган Жаҳон сув кенгаши президенти Луис Фашон етакчилигидаги делегация 7 май куни Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида музокара ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар қилади.

Музокарада Ўзбекистон билан Жаҳон сув кенгаши ўртасида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги ўзаро манфаатли алоқаларнинг бугунги аҳволи ва истиқболи, сув ресурсларидан унумли фойдаланиш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш, халқаро миқёсда тажриба алмашишни фаоллаштириш ва ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди, деб ёзади uza.uz.
XS
SM
MD
LG