Линклар

logo-print

Сватда жанглар давом этаётир


Покистон хавфсизлик кучлари Сват водийсида жангариларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётларни давом эттирмоқда.

Сват водийсидаги ҳукумат кучлари матбуот вакили майор Носир Хоннинг айтишича, амалиётларга пиёда қўшинларидан ташқари ҳарбий вертолётлар ва артиллерия ҳам жалб қилинган. Бугунги тўқнашувларда камида 12 нафар жангари йўқ қилинган.

Шу кунгача 10 мингдан зиёд фуқаро уруш ҳудудларини тарк қилди.

Пайшанба куни чиқиш қилган Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний ҳукумат кучларига минтақага ўрнашиб олган жангари ва террочиларни йўқ қилиш буйруғи берилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG