Линклар

Норланд ўзбек халқини табриклади


АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Ричард Норланд Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади.

- Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон халқини Америка Қўшма Штатлари халқи номидан самимий муборакбод этамиз.

Биз Иккинчи жаҳон уруши даврида жасорат билан ва фидокорона кураш олиб борган ўзбекистонликлар, ўша мудҳиш кунларнинг қурбонлари ҳамда Ўзбекистон фуқаролари учун қадрли бўлган барча кишилар хотирасига чин ҳурмат изҳор қиламиз.

Оилангизни тинчлик-осойишталик, соғлик-омонлик ва бахт-саодат ҳеч қачон тарк этмасин! дейилади АҚШ элчиси табригида.
XS
SM
MD
LG