Линклар

Россия НАТО билан мулоқот тарафдори


Россиянинг НАТОдаги доимий вакили Дмитрий Рогозин дипломатлар билан боғлик зиддиятга қарамай Москва НАТО билан алоқаларни қайта тиклашга тайёрлигини билдирди.

-Ушбу воқеага тўлиқ нуқта қўйиб, ўзаро алоқаларни имкон қадар тез фурсатда қайта тиклаш фурсати келди, деди Брюсселда гапирган Дмитрий Рогозин.

Унга кўра, Москва ва Брюсселдан дипломатларнинг қувилиши ҳамда Грузияда ўтказилаётган НАТО ҳарбий машқлари ўзаро алоқаларни ривожлантириш уринишларини саботаж қилишга қаратилган режанинг бир қисми бўлиши мумкин.

НАТО ўтган йилнинг август ойида Россия- Грузия ҳарбий можаросидан сўнг Москва билан барча алоқаларни тўхтатиб, ўзаро мулоқотни фақат 29 апрелда қайта бошлаган эди.

Бироқ ўтган ҳафта россиялик ва канадалик дипломатлар Брюссел ва Москвадан ҳайдалгандан сўнг, шу ойга режалаштирилган НАТО-Россия сўзлашувлари номаълум муддатга қолдирилди.
XS
SM
MD
LG