Линклар

Солана Қорабоғ можаросини ҳал этишга ундади


Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Хавьер Солана Арманистон ва Озарбайжонни Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал этишда фаолроқ бўлишга ундади.

Солана бу ҳақда Прагада Арманистон, Озарбайжон ва Туркия президентлари билан ўтказилган музокаралардан сўнг маълум қилди.

Пайшанба куни Прагада иш бошлаган ЕИ саммитида Иттифоқнинг шарқдаги қўшнилари билан алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган "Шарқий шерикчилик" дастурига старт берилди.

Ушбу дастур ЕИнинг Арманистон, Озарбайжон, Белорус, Грузия, Молдова ва Украина билан муносабатларини янги даражага кўтариш, иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, эркин савдо ҳудудини барпо этиш, келажакда эса ўзаро виза режимини юмшатиш ва бекор қилишни кўзда тутади.

XS
SM
MD
LG