Линклар

Ироқ расмийси АҚШ суди қароридан мамнун


Ироқ АҚШ судининг америкалик собиқ аскарни тўрт ироқликнинг ўлимида айбдор деб топишини олқишлади.

Стивен Дэйл Грин 2006 йилнинг мартида Бағдод жанубидаги Маҳмудия шаҳрида 14 яшар қизни зўрлаб, уни ота-онаси ва синглиси билан бирга ваҳшийларча ўлдиргач, из қолдирмаслик мақсадида уйга ўт қўйган.

-Унинг айбдор деб топилиши Ироқ халқининг АҚШ судига бўлган ишончини қайта тиклашга хизмат қилади. Америкалик аскарларнинг содир этган ҳар қандай жинояти учун жазоланишини билиш ироқликлар учун жуда муҳим. АҚШ маҳкамаси қароридан мамнунман, деди Ироқ Инсон ҳуқуқлари вазири Виждон Салем.

Америкалик аскар жинояти юзасидан ҳукм душанба куни ўқилади. Грин ўлим жазосига маҳкум этилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG