Линклар

logo-print

Россия "Иваново ўзбеклари" қочқинлик берди


Россия ҳукумати “Иваново ўзбеклари”га сиёсий қочқинлик мақоми берди.

Иваново шаҳридаги “Ростекс” фирмасида ишлаётган 12 ўзбекистонлик ва бир қирғизистонлик 2005 йилнинг 18 июнида Россия милицияси томонидан қамоққа олинган эди.

Ўзбекистон ҳукумати бу шахсларни Андижон воқеаларига алоқадорликда айблаб, Россиядан экстрадиция қилишни сўраган.

2008 йилнинг апрел ойида эса Европа инсон ҳуқуқлари суди “Иваново ўзбеклари”га нисбатан оқлов ҳукм чиқарган эди.

Айни пайтда қочқинлик мақомини олганлардан бири Шукрулло Собиров Иваново ўзбеклари деб аталиб¸ тўрт йилга чўзилган жараëнга нуқта қўйилганидан хурсанд эканини билдирди.

1951 йилги БМТ конвенциясига асосланган бу ҳужжат собиқ маҳбусларга яшаш, ишлаш ва Ўзбекистондан бошқа барча давлатларга сафар қилиш ҳуқуқини беради.


XS
SM
MD
LG