Линклар

БМТ:500 000 одам Сват водийсини тарк қилди


БМТнинг қочқинлар бўйича идорасига кўра, шу кунгача 500 минга яқин фуқаро Покистон шимол- ғарбидаги тўқнашувлар ҳудудларини тарк қилган.

БМТ идораси шунингдек, Сват водийсида жангариларга қарши олиб борилаётган амалиётлар қарийиб бир миллионга яқин фуқарони ўз уйини тарк этишга мажбур қилишидан огоҳлантирди.

Айни пайтда Покистон хавфсизлик кучлари Сват водийсида жангариларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётларни давом эттирмоқда.

Сват водийсидаги ҳукумат кучлари матбуот вакили майор Носир Хоннинг айтишича, амалиётларга пиёда қўшинлардан ташқари ҳарбий вертолётлар ва артиллерия ҳам жалб қилинган. Бугунги тўқнашувларда ўнлаб жангари йўқ қилинган.

Пайшанба куни чиқиш қилган Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний ҳукумат кучларига минтақага ўрнашиб олган жангари ва террочиларни йўқ қилиш буйруғи берилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG