Линклар

Прага учрашуви ниҳоясига етди


ЕИ Грузия, Озарбайжон, Туркия ва Миср билан Россияни четлаб ўтувчи газ қувурлари ётқизиш ишларини қўллаб-қувватловчи декларация имзолади.

Мазкур ҳужжат ЕИ, Яқин Шарқ ва Марказий Осиё расмийларининг Прагада бўлиб ўтган учрашуви ниҳоясида имзоланди.

Келишувни имзолаган давлатлар Каспийбўйи ва Яқин Шарқ газини Европага олиб келишни мақсад қилган газ қувурлари лойиҳасига сиёсий кўмак ҳамда техник ва молиявий ёрдам кўрсатишга келишиб олдилар.

Прагада йиғинида ЕИга аъзо давлатлар етакчиларидан ташқари, Озарбайжон, Грузия, Арманистон ва Туркия президентлари ҳамда Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Миср ва Ироқ расмийлари иштирок этдилар.

АҚШ, Россия ва Украина расмийлари Прага сўзлашувларида кузатувчи сифатида қатнашдилар.
XS
SM
MD
LG