Линклар

Уруш фахрийлари тобора камайиб бораяпти


Бу йил Ғалабанинг 64 баҳорини 13 минг уруш қатнашчиси, 185 минг жабҳаорти фахрийлари, 10 мингга яқин ҳалок бўлган аскарларнинг оилалари кутиб олмоқда, дея хабар қилади 12.uz Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий жиҳатдан қўллаш “Нуроний” жамғармаси раиси, сенатор Эркин Боқибоевга сўзларига таянган ҳолда.

Жамғарма раисига кўра, саналган кишиларга давлат томонидан ғамхўрлик кўрсатилмоқда.

Эркин Боқибоевнинг айтишича, Иккинчи жаҳон урушида 1,5 миллион ўзбекистонлик жангчи иштирок этган. 400 мингдан зиёд ўзбекистонлик жангларда ҳалок бўлган, тақрибан 130 минг киши бедарак йўқолган.

Урушда қатнашган 120 минг ўзбекистонлик орден ва медаллар билан тақдирланган, 280 киши эса жасорати учун Совет Иттифоқи қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.
XS
SM
MD
LG