Линклар

Россияда ғалаба куни нишонланмоқда


Бугун Россияда Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 64 йиллиги нишонланмоқда.

Москвада Қизил майдонда катта ҳарбий парад бўлиб ўтди. Унда тўққиз мингга яқин зобит иштирок этди, парадга юздан зиёд ҳарбий техника ва 70 та жанговар учқич ҳамда вертолётлар жалб этилди.

Парад очилишида чиқиш қилган Россия президенти Дмитрий Медведев бошқа давлатларни агрессия оқибатларидан огоҳлантирди.

- Ишончимиз комилки, фуқароларимизга қарши ҳар қандай агрессияга биз муносиб жавоб қайтара оламиз, деди Россия раҳбари.

Ғалаба кунига бағишлаб Россиянинг кўпгина йирик ва кичик шаҳарларида ҳам хотира ва байрам тадбирлари ўтказилди.
XS
SM
MD
LG