Линклар

Эрон суди журналист ишини қайта кўриб чиқади


Эрон суди жосусликда айбланиб, саккизга қамалган америкалик журналист Рухшона Собирийнинг шикоят аризасини якшанба куни кўриб чиқади. Бу ҳақда журналистнинг адвокати маълум қилди.

Рухшона Собирий адвокати ва унинг яқинлари журналистнинг оқланишига умид қилмоқдалар.

АҚШ ва бир қатор халқаро ташкилотлар Эрон ҳукуматини Собирийни озод этишга ундаб келмоқдалар.

Суд ҳукмига норозилик тариқасида Собирий қамоқда очлик эълон қилиб, 4 май куни яқинлари илтимоси билан очлик акциясини тўхтатди.
XS
SM
MD
LG