Линклар

Покистон жангариларни тор-мор этишга киришди


Покистон хавфсизлик кучлари Сват водийсидаги Толибон жангариларини йўқ қилиш мақсадида кенг кўламли ҳарбий амалиётларни бошлаб юборганини маълум қилди.

Покистон армияси матбуот вакили генерал Атҳар Аббоснинг айтишича, ҳарбийлар Сват водийсида Толибоннинг беш мингга яқин жангарисига қарши жанг олиб бормоқда. Толиблар орасида Афғонистондан ўтиб келган ўзбек ва тожик жангариларининг ҳам борлиги тахмин қилинмоқда.

Покистон расмийлари жума куни рўй берган тўқнашувларда 140 га яқин жангари ва хавфсизлик кучларининг етти ходими ҳалок бўлганини билдирди.

БМТнинг қочқинлар идораси эса минтақада гуманитар бўҳрон авж олиши мумкинлигидан огоҳлантирди. БМТ идорасига кўра, 200 мингга яқин фуқаро уруш ҳудудларини тарк этиб бўлган, яна салкам 300 минг фуқаро хавфсиз жойларга кўчиш ниятида.

XS
SM
MD
LG