Линклар

logo-print

Афғонистонда фуқаролар нобуд бўлгани тасдиқланди


Афғонистон ва АҚШ ҳарбийларининг қўшма комиссияси мамлакат ғарбида амалга оширилган ҳаво зарбаларида тинч аҳоли вакилларининг ҳам нобуд бўлганини расман тасдиқлади.

Текширув ишлари олиб борган ҳарбийларнинг билдиришича, қурбон бўлганларнинг барчаси бомбардимон қилинган уйлар тагида қолиб кетгани боис улардан нечтаси жангари ва нечтаси тинч аҳоли вакиллари бўлганини аниқлашнинг имкони бўлмаган.

Жума куни Фараҳ вилояти расмийлари жорий ҳафта бошида амалга оширилган ҳаво зарбаларида тинч аҳоли вакилларидан 147 киши нобуд бўлгани аниқланганини маълум қилди.

АҚШ ҳарбийлари талафотлар сони бўрттирилганини айтиб, афғон расмийлари иддаоларини рад этди.
XS
SM
MD
LG