Линклар

Эрон: президентликка уч номзод рўйхатга олинди


Эронда 12 июн куни ўтказилиши мўлжалланаётган президентлик сайловига икки номзод рўйхатга олинди.

Улардан бири Эрон парламентининг собиқ спикери Маҳдий Каррубийдир. Номзод сифатида рўйхатга олингандан сўнг Каррубий журналистларга амалдаги расмийлар давлат ишларини эплай олмаётганлиги туфайли номзод бўлишга қарор қилганини билдирди.

Иккинчи номзод - собиқ Бош вазир Ҳусайн Мусавий ҳам президент Аҳмадийнажод ҳукуматини кескин танқид қилди.

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ҳам жума куни президентлик сайловига номзод сифатида расман рўйхатга олинди.
XS
SM
MD
LG