Линклар

logo-print

АҚШ аскарлари Ироқ шаҳарларини тарк этмоқда


АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондони Вашингтон ва Бағдод ўртасидаги келишув шартларига мувофиқ, америкалик ҳарбийлар июн ойи якунига қадар Ироқ шаҳарларини тарк этишини маълум қилди.

Генерал Рей Одиернонинг билдиришича, америкалик ҳарбийлар Бағдод ва Мосулдан ташқари Ироқнинг барча шаҳарларини тарк этиб бўлган. АҚШ генерали ҳозир Ироқ ва АҚШ хавфсизлик кучлари Мосул шаҳрида Ал-Қоида жангариларига қарши ҳарбий амалиётлар олиб бораётганини билдирди.

АҚШ ва Ироқ ҳукуматлари ўтган йилнинг ноябр ойида келишувга эришган эди. Мазкур келишувга мувофиқ, АҚШ ҳарбийлари 30 июнга қадар Ироқнинг барча шаҳарларидан олиб чиқилади, 2011 йилнинг якунига қадар эса америкаликлар Ироқдан олиб чиқилади.
XS
SM
MD
LG