Линклар

Рим папасининг Яқин Шарқ сафари давом этмоқда


Рим папаси Бенедикт XVI Яқин Шарқ бўйлаб қилаётган сафари чоғида динлараро мулоқот аҳамияти муҳим эканини таъкидлади.

Бенедикт XVI Яқин Шарқ бўйлаб сафарини 8 май куни Иорданиядан бошлади. Бугун Католик черкови раҳбари Оммондаги Ал-Ҳусайн масжидини зиёрат қилиб, шу ернинг ўзида турли дин вакиллари билан мулоқотда бўлди.

- Динимиз турли бўлгани билан барчамиз Худо бандаларимиз, деди Рим папаси ушбу мулоқот чоғида.

Бенедикт XVI Иорданиядан сўнг Исроил ва Фаластинга боришни режалаштирган.

XS
SM
MD
LG