Линклар

logo-print

Косово ХВЖга аъзо бўлади


Халқаро валюта жамғармаси ўз сафига аъзо қилиш учун Косово ҳукуматига таклифнома юборди.

Жамғарма баёнотида айтилишича, Косово керакли ҳужжатларни имзолагандан сўнг халқаро молия ташкилотининг 187-аъзосига айланади.
Косово ўтган йилнинг феврал ойида ўз мустақиллигини эълон қилиб, июл ойида Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банкига аъзо бўлиш учун бу ташкилотларга ариза юборган эди.

Косово мустақиллигини 60 га яқин давлат, жумладан, АҚШ ва Европа Иттифоқининг аксар давлатлари тан олган.

Россия ва Сербия эса Косово мустақиллигига қарши чиқиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG