Линклар

Янги вирусни юқтирганлар сони ортмоқда


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, жаҳон бўйлаб 29 та давлатда 4000 дан зиёд киши чўчқа, парранда ва одамда учрайдиган грипп вирусларининг ўзига хос қоришмаси бўлмиш H1N1 вурусини юқтирган.

Ташкилотнинг билдиришича, шу кунгача Мексикада 45 киши, АҚШда икки киши ва Канадада бир киши ушбу вирусдан вафот этган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўтган ҳафта Мексикадан тарқала бошлаган янги грипп пандемияси хавфини бешинчи даражага кўтарди.

Бироқ соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу вирус туфайли сайёҳларни хориж давлатларига боришини чеклашга ҳожат йўқлигини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG