Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:39

Рим папаси Яқин Шарқ бўйлаб сафарда


Бенедиктнинг Яқин Шарқ мамлакатлари бўйлаб сафари унинг Муқаддас Заминга зиёрати, Яқин Шарқда озчиликни ташкил этган насронийларни рағбатлантириш ҳамда мусулмон ва яҳудийлар орасида обрўсини яхшилашга уриниш сифатида баҳоланмоқда.
Бенедиктнинг Яқин Шарқ мамлакатлари бўйлаб сафари унинг Муқаддас Заминга зиёрати, Яқин Шарқда озчиликни ташкил этган насронийларни рағбатлантириш ҳамда мусулмон ва яҳудийлар орасида обрўсини яхшилашга уриниш сифатида баҳоланмоқда.

Рим папаси Бенедикт XVI Яқин Шарққа сафарининг иккинчи кунида Иордания пойтахти Уммондаги энг катта Қирол Ҳусайн номидаги масжидга ташриф буюриб, ибодат қилди.

9 май куни масжидга йиғилган мусулмонлар ва насронийлар олдида чиқиш қилган Рим папаси барча инсон Худонинг бандаси экани ва дунёдаги барча ибодатгоҳ муқаддас эканини айтди.

82 ёшли Рим папаси дин дунё жамоатчилиги орасида бўлиниш ҳосил қилгани ҳақидаги иддаоларни рад қилди.

- Албатта, турли диний анъаналар ўртасида кескинлик ва бўлинишлар қарама-қаршилиги мавжудлигини рад қилиб бўлмаслик ачинарли ҳол. Бироқ аксар ҳолларда сиёсий мақсадни кўзлаб, диннинг ғоявий манипуляция қилиниши жамиятда кескинли ва бўлиниш пайдо қилиб, базан зўравонлик юзага келишига сабаб бўлмоқда, деди Рим папаси.

Унлар олдин Мадаба шаҳридаги Католик университетида сўзлаган Бенедикт XVI маърифатнинг роли муҳим эканини таъкидлаган эди.

8 май куни Иорданияга келган заҳоти Рим Папаси Бенедикт XVI мусулмонларни “жуда ҳурмат қилишини” таъкидлаган эди.

- Иорданияга ташрифим менга мусулмонларга бўлган чуқур ҳурматимни изҳор қилиш ҳамда дунёда Ислом қадриятларини яхшироқ тушуниш йўлидаги Иордания Қироли жаноби олийларининг уринишларига ўз эҳтиромимни билдириш имконини яратади, деди Рим папаси.

Бенедиктнинг ташрифи унинг Муқаддас Заминга зиёрати, Яқин Шарқда озчиликни ташкил этган насронийларни рағбатлантириш ҳамда мусулмон ва яҳудийлар орасида обрўсини яхшилашга уриниш сифатида баҳоланмоқда.

2006 йилда Рим папаси Ислом динини зўравонлик динига ўхшатган ўрта асрдаги матндан иқтибос келтирганидан кейин дунё мусулмонлари ғазабини қўзғаган эди. Кейинроқ у мусулмонлардан кечирим сўраган.

Яқинда Ватикан Холокост қирғинини рад қилган епископнинг лавозими оширгани яҳудийлар ғазабини қўзғаган эди.

Яқин Шарқ минтақасида сафари доирасида дастлаб Иорданияга келган Рим папаси Исроил ва Фаластин ҳудудларига ҳам боришни режалаган.
XS
SM
MD
LG