Линклар

logo-print

Чўчқа гриппи кучаймоқда


АҚШда чўчқа гриппидан учинчи ўлим ҳолати қайд этилди.

Мамлакат шимоли-ғарбидаги Вашингтон штатида H1N1 вирусини юқтирган эркак вафот этди.

У Мексикадан ташқаридаги ҳалокатли вируснинг бешинчи қурбони бўлди.

Хавфли касаллик жаҳон бўйлаб 53 киши ёстиғини қуритди. Мексиканинг ўзида ҳалокатли вирусдан 48 одам ҳаётдан кўз юмди.

Жаҳон бўйлаб ушбу хавфли касалликка чалинганлар сони эса тўрт мингдан ортган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, касаллик жаҳоннинг 30дан ортиқ давлатида қайд этилган.
XS
SM
MD
LG